Talabalar ko‘chasi 1, Ijtimoiy fanlar fakulteti

image

TUK KOSAChALI ASTRAGAL

Мақоми 2. Ғарбий Тянь-Шандаги камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи. Бўйи 8-15 см га етади- ган кўп йиллик ўт. Ер остида жойлашган қисми ёғочсимон қисқа поядан иборат. Бир йиллик поялари жуда қисқа, узунлиги 0,3-1 см, тиғиз жойлашган ётиқ оқ туклар билан қопланган. Баргларининг узунлиги 4-7 см, ётиқ оқ тукли, баргчалари 1-2 жуфт, тухумсимон, ҳар икки то- мони сийрак ётиқ туклар билан қопланган. Гул- попуги нозик, момиқ, кўп гулли, узунлиги 3-6 см. Тожбарги қизғиш-сариқ тусли. Дуккаги- нинг банди 4 мм узунликда, кам уруғли, туксиз. Май ойида гуллаб, меваси июлда пишади.

Тарқалиши. Тошкент вилоятининг Писком, Угом, Майдонтол ва Чотқол тизмаларида тарқалган. Қозоғистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити. Тоғнинг ўрта қисмидаги шағалли-майда тупроқли, тошли ёнбағирларда ўсади.

Сони. Табиатда жуда кам учрайди.

Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлик сони ва ареалининг ўзгариш са- баблари. Номаълум.

Маданийлаштирилиши. Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари. Махсус муҳофаза чо- ралари ишлаб чиқилмаган. Угом-Чотқол мил- лий табиат боғи ҳудудидаги популяциялари муҳофаза остига олинган.

Манбалар. [75, 343].

К. Ш. Тожибаев

«O'ZBEKISTON QIZIL KITOBI» © O'R FA ZOOLOGIYA INSTITUTI, 2009