Talabalar ko‘chasi 1, Ijtimoiy fanlar fakulteti

image

SUR ASTRAGAL

Мақоми 1. Жануби-ғарбий Қизилқум қолдиқ тоғларида ўсадиган камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи. Бўйи 25 см келадиган поя- сиз кўп йиллик ўт. Барги мураккаб, баргчалари 3-5 жуфт, ўткир учли, узунлиги 15 мм гача, икки томони ётиқ оқ тукли. Бир нечта тўпгулдан ибо- рат. Тожбарги қизил. Дуккаги тухумсимон, майда. Апрель-май ойларида гуллаб, меваси май-июнда етилади.

Тарқалиши. Навоий вилояти: Қизилқумдаги қолдиқ тоғ (Бўкантоғ)да ва Чингелди қудуғи атрофларида тарқалган.

Усиш шароити. Тошли-шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони. Қолдиқ тоғларда 1000 га яқин туплари аниқланган.

Кўпайиши. Маълумотлар йўқ.

Усимлик сони ва ареалининг ўзгариш са- баблари. Чорва молларининг кўплаб боқилиши на- тижасида камайган.

Маданийлаштирилиши. Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари. Муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Камайиб кетиш сабабларини чуқурроқўрганиш лозим.

Манбалар. [32,159].

Г. А. Серекеева.

«O'ZBEKISTON QIZIL KITOBI» © O'R FA ZOOLOGIYA INSTITUTI, 2009