Talabalar ko‘chasi 1, Ijtimoiy fanlar fakulteti

image

SOXTA ChO`L ASTRAGALI

Мақоми 2. Жанубий Помир-Олойдаги камёб тур


Қисқача тавсифи. Бўйи 15-30 см оралиғидаги поясиз ёки пояси 7 см га етадиган кўп йиллик ўт. Барги 15-30 см узунликда. Баргчалари 8-14 жуфт, юмалоқ, узунлиги 13-20 мм, юмалоқ, тўмтоқ ёки сал ўйилган, устки томони туксиз, пастки томони қалин тукли, четлари киприксимон қалин тукли. Гулпояси баргидан анча қисқа, гулпопуги 6-10-15 гулдан иборат, узунлиги 7-10 см, қалин тукли. Ко- сачаси узун найсимон, 18-22 мм узунликда, қалин тукли, косачасининг барглари наштарсимон тиш- чалар билан қопланган. Дуккаги тухумсимон чўзиқроқ шаклда, банди 3-7 мм узунликда, паст- га қараб осилган, қалин тукли, деярли икки уяли. Март-апрель ойларида гуллаб, меваси май-июнда етилади.


Тарқалиши. Сурхондарё вилояти: Жанубий По- мир-Олойда - Боботоғ тизмаси ва Тожикистоннинг жанубидаги пастқам тоғларда тарқалган.


Ўсиш шароити. Тоғ этаклари ва пастки қисмларидаги қумликларда, бўз ва соз тупроқларда, қизил қумли тошларда, гипсли жинсларда ўсади.


Сони. Кам учрайди. Чагам қишлоғи атрофларида 50 тупи топилган.


Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.


Ўсимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари. Аниқланмаган.


Маданийлаштирилиши. Маълумотлар йўқ.


Муҳофаза чоралари. Махсус чоралар ишлаб чиқилмаган.


Манбалар. [31,135].


А. С. Эсонқулов.


«O'ZBEKISTON QIZIL KITOBI» © O'R FA ZOOLOGIYA INSTITUTI, 2009