Talabalar ko‘chasi 1, Ijtimoiy fanlar fakulteti

image

PISKOM ASTRAGALI

Мақоми 2. Ғарбий Тянь-Шанга хос камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи. Ер ости пояси жуда қисқа бўлган ярим бута. Ўсимлик шохчалари бир йиллик, ингичка, қисқа, 5 см гача узунликда, ётиқ тукли. Баргининг узунлиги 5-8 см, ётиқ ва йўғон оқ тукли. Баргчалари 5-8 жуфт, чизиқли, баъзан чизиқлари тасмасимон шаклга киради, узунлиги 7-12 мм, учи тўмтоқ, ёки салгина ўйилган, икки томони ётиқ оқ туклар билан қопланган. Гулпопуги зич жойлаш- ган бир нечта бошчалардан иборат. 5-10 гулли, узунлиги 2-2,5 см. Гултожи оқиш. Дуккаги чўзиқ, бандсиз, ўткир учли, узунлиги 12-20 мм, эни 3-4 мм, ётиқ қора ва оқ туклар билан қопланган, икки уяли. Июль ойида гуллаб, меваси август, сентябрда етилади.

Тарқалиши. Тошкент вилояти: Писком дарё- си ҳавзаси - Тепарсой ва Испайсойларнинг юқори қисмида учрайди.

Ўсиш шароити. Шағалли ва тошли тоғ ёнбағирларида ўсади.

Сони. Жуда кам учрайди.

Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаб- лари. Аниқланмаган.

Маданийлаштирилиши. Бу ҳакда маълумот- лар йўқ.

Муҳофаза чоралари. Махсус чорарлар ишлаб чиқилмаган. Ўсиш жойлари Угом-Чотқол миллий табиат боғи ҳудудитабиатдажойлашган

Манбалар. [67, 69,106,109].

К. Ш. Тожибаев

«O'ZBEKISTON QIZIL KITOBI» © O'R FA ZOOLOGIYA INSTITUTI, 2009