Talabalar ko‘chasi 1, Ijtimoiy fanlar fakulteti

image

PAXMOQTUKLI ASTRAGAL

Мақоми 2. Ҳисор тизмасининг ғарбида тар- қалган камёб эндемикўсимлик.

Қисқача тавсифи. Бўйи 15-25 см, поясиз кўп йиллик ўт. Барглари 6-12 см узунликда, барг банди яхши тараққий этмаган. Баргчалари 10-16 жуфт, эллипссимон, баъзан тескари тухумси- мон, ўткир учли, қаттиқ, устки томони томирли, кулранг, пастки томони оқ тукли ёки ипаксимон тукли, узунлиги 4-12 мм. Гулпоялари барглари- нинг узунлигига тенг ёки улардан бироз узунроқ, қисқа, оқиш момиқ тукли. Гулпопуги момиқ ва ғовак, узунлиги 10-17 см, 18-25 гулли. Гултожи оқ ёки нимпушти. Уруғдони қалин ётиқ оқ туклар билан қопланган. Май ойида гуллаб, июлда мева беради.

Тарқалиши. Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмасининг ғарбий тармоқларида (Бойсун Кетмон- чопти ва Чўлбайир тоғларида) тарқалган.

Усиш шароити. Тоғларнинг ўрта ва пастки қисмларида тошли-шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони. 1984 йилдан 2001 йилгача фақатгина 30 тупи йиғилган.

Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.

Усимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари. Аниқланмаган.

Маданийлаштирилиши. Бу ҳақда маълумот-
лар йўқ.

Муҳофаза чоралари. Алоҳида муҳофаза чора-
лари ишлаб чиқилмаган.

Манбалар. [71,171].

О. Т. Тургинов.

«O'ZBEKISTON QIZIL KITOBI» © O'R FA ZOOLOGIYA INSTITUTI, 2009