
Мақоми 3. Помир-Олойнинг ғарбий тар- моқлари ва Жануби-ғарбий Қизилқумнинг камёб эндемик тури.
Қисқача тавсифи. Бўйи 60 см гача етадиган, шохлари тарвақайлаган, тўғри ва йўғон, оқ тукли, узунлиги 4-8 см, қалин тиканлар билан қопланган бута. Баргчалари 5-6 жуфт, чўзиқроқ-тухумсимон, ёйилган майин тукли. Гуллари барг қўлтиғида 8-10 тадан жойлашган, эни 3 см келадиган юмалоқ шаклли зич тўпгул ҳосил қилади. Дуккагининг узунлиги 5 мм, тухумсимон, оқ момиқ тукли. Уруғи буйраксимон, сирти силлиқ. Апрель-май ойларида гуллаб, меваси май-июнда етилади.
Тарқалиши. Навоий, Бухоро вилоятлари: Қизилқумда - Конимех шаҳри атрофида; Помир- Олойда - Зирабулоқ-Зиёвуддин тоғларида ва Нуро- та тоғларида (Қоратоғ тизмаси) тарқалган.
Усиш шароити. Тоғ ёнбағирларида, адирларда, юзага чиқиб қолган қумтошли тупроқларда ўсади.
Сони. Якка-якка ёки унча катта бўлмаган тўплар ҳосил қилиб ўсади.
Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.
Усимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаб- лари. Аниқланмаган.
Маданийлаштирилиши. Бу ҳақда маълумот- лар йўқ
Муҳофаза чоралари. Махсус муҳофаза чорала- ри ишлаб чиқилмаган.
Манбалар. [26, 28, 29].
Н. Ю. Бешко