
Мақоми 1. Нурота тизмасидаги камёб эндемик тур.
Қисқача тавсифи. Серпояли кўп йиллик ўт. Пояси анча йўғон, узунлиги 8-15 см, сийрак, ҳурпайган тукли, улар кейинчалик тўкилиб ке- тади. Барги, асосан, поянинг юқори қисмида жойлашган. Баргчалари 4-6 жуфт, юқори қисми тўмтоқроқ, деярли тескари юраксимон, узунлиги 1-2 см. Гулпопуги сийрак, 5-10 гулли. Гулто- жи оч сариқ рангли. Дуккагининг узунлиги 1020 мм, ўткир учли (тумшуқчали), сийрак, узун, ҳурпайган тукли, икки уяли. Уруғи қулоқсимон, сиқилган, узунлиги 5 мм, сирти силлиқ, тўқ жи- гарранг. Июнь ойида гуллаб, меваси июлда етила- ди.
Тарқалиши. Самарқанд ва Навоий вило- ятлари: Нурота тоғларининг Оқтоғ тизмасида тарқалган.
Усиш шароити. Тоғларнинг пастки ва ўрта қисмидаги тошли ёнбағирларда, қоялардаўсади.
Сони. Якка-якка ҳолда учрайди.
Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.
Усимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари. Аниқланмаган.
Маданийлаштирилиши. Бу ҳақда маълумот- лар йўқ.
Муҳофаза чоралари. Махсус муҳофаза чора- лари ишлаб чиқилмаган.
Манбалар. [77,136].
Ф. Ў Ҳасанов.