
Мақоми 2. Ғарбий Тянь-Шанда тарқалган камёб эндемик тур.
Қисқача тавсифи. Бўйи 15-40 см бўлган ярим бута. Пояси йўғон, сершох, тўқ кулранг. Гулпояси зич, рўваксимон. Барги 5,5-11 см узунликда, барг банди жуда қисқа, баргчалари 10-13 жуфт,узунчоқ тасмасимон ёки чўзиқ,узунлиги 5-8 мм, эни 1-1,5 мм, икки томони сийрак тукли. Гулпопуги чўзиқроқ- ғоваксимон, 5-8 гулдан иборат. Тожбарги оч пуш- ти рангли, узунлиги 15-17 мм. Дуккаги 17-22 мм
Тарқалиши. Тошкент вилояти: Угом ва Писком тизмаларида учрайди.
Ўсиш шароити. Қояларда, тошли-шағалли ва майда заррали тупроқлардан иборат ёнбағир- ларда ҳамда дарё қирғоқлари бўйлаб тоғнинг юқори қисмигача чўзилган жойларда ўсади.
Сони. Жуда кам учрайди.
Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.
Ўсимлик сони ва ареалининг ўзгариш саба- блари. Аниқланмаган.
Маданийлаштирилиши. Бу ҳақда маълумот- лар йўқ.
Муҳофаза чоралари. Ўсиш жойлари Угом- Чотқол миллий табиат боғи ҳудудида жойлашган.
Манбалар. [26, 66].
К. Ш. Тожибаев.