Talabalar ko‘chasi 1, Ijtimoiy fanlar fakulteti

image

MASSAGETOV ASTRAGALI
Мақоми 1. Ғарбий Помир-Олойда учрайдиган энг камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи. Бўйи 15-30 см оралиғида, диаметри 80 см гача етадиган тиканли, сершох, зич ёстиқчалар ҳосил қилувчи бутача. Барги 4-9 см узунликда, қалин тукли, барг банди қисқа. Баргчалари 8-13 жуфт, эллипс шаклида ёки тескари тухумсимон, узунлиги 10-15 мм, ўткир учли, икки томони ипаксимон қалин туклар билан қопланган. Косачаси 9-11 мм узунликда, найсимон, оқ-қора қалин туклари бор. Гултожи сариқ, туксиз. Дуккагининг узунлиги 17-27 мм, эни 7-11 мм, икки уяли, кўп уруғли. Июнда гуллаб, меваси июлда етилади.

Тарқалиши. Сурхондарё вилояти: Бойсун тоғи ва Ҳисор тоғ тизмасида тарқалган.

Усиш шароити. Тоғнинг юқори қисмидаги тошли-шағалли ва гипсли ёнбағирларда ўсади.

Сони. Кам учрайди.

Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.

Усимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари. Аниқланмаган.

Маданийлаштирилиши. Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари. Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.

Манбалар. [71, 252].

О. Т. Тургинов.
«O'ZBEKISTON QIZIL KITOBI» © O'R FA ZOOLOGIYA INSTITUTI, 2009