
Мақоми 2. Шимоли-ғарбий Помир-Олойда ўса- диган камёб эндемик тур.
Қисқачатавсифи. Бўйи 5-7 см узунликдаги кул- ранг-яшил, ётиқ тукли, деярли поясиз кўп йиллик ўт. Барги 2-5 см, банди эса 5-15 ммузунликда. Барг- чалари 7-9 жуфт, тасмасимон ёки узун тиғсимон, узунлиги 5-11 мм, эни 0,5-1,5 мм, ўткир учли, паст- ки томони қалин ётиқтукли. Гулпояси 2-5 см узун- ликда. Гуллари 2-3 та, оч сариқ, 32-37 мм узунлик- да. Косачаси 17-20 мм узунликда. Дуккаги 7 см гача узунликда, эни эса 4 мм, калта тумшуқчали, ётиқ оқ ва қора туклар билан қопланган. Март-апрель ой- ларида гуллаб, меваси апрель-май ойлари етилади.
Тарқалиши. Жиззах, Самарқанд ва Наво- ий вилоятлари: Нурота, Молгузар ва Туркистон тоғларида тарқалган.
Усиш шароити. Тоғ этакларидан то тоғнинг ўрта қисмигача чўзилган емирилган туб тоғ жинс- ларида, шағалли-тошли ёнбағирлардаўсади.
Сони. Кам учрайди, якка-якка ҳолда, баъзан ки- чик-кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади.
Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.
Усимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаб- лари. Чорва молларининг боқилиши туфайли қисқариб бормоқда.
Маданийлаштирилиши. Маълумотлар йўқ.
Муҳофаза чоралари. Нурота ва Зомин давлат қўриқхоналарида муҳофаза этилади.
Манбалар. [65,156-159].
Ф. Ў Ҳасанов.