
Мақоми 2. Олой ҳамда Туркистон тизмалари- да ўсадиган камёб эндемикўсимлик.
Қисқача тавсифи. Бўйи 15 см га етадиган деярли поясиз кўп йиллик ўт. Пастки барглари оддий, якка, юқоридагилари эса икки жуфтли, баргчалари тескари тухумсимон, ҳар икки томо- ни ётиқ тукли. Гулпояси баргига деярли тенг, 6-8 гулли, гуллари оч қизил. Июлда гуллаб, уруғ бера- ди.
Тарқалиши. Фарғона вилояти: Олой тизмаси- нинг денгиз сатҳидан 1600-1800 м баландликда- ги Шоҳимардон, Кўли Қуббон, Ёрдон қишлоқлари атрофида, Увлардисойда ҳамда Сўх, Пешкаўт дарё- ларининг ҳавзаларида тарқалган. Тожикистонда ва Қирғизистонда ҳам учрайди.
Усиш шароити. Тошли қуруқ қияликларда, ола тупроқли ёнбағирларда, тошлоқларда ва су- рилмаларда ўсади.
Сони. Якка-якка ҳолда учрайди, баъзан кичик-кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади. Асо- сан, Шоҳимардон, Сўх ҳамда Пешкаўт дарёлари ҳавзаларида кўпроқ сақланиб қолган.
Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.
Усимлик сони ва ареалининг ўзгариш са- баблари. Чорва молларининг кўплаб боқилиши туфайли ўсимлик майдонлари кескин қисқариб кетган.
Маданийлаштирилиши. Маълумотлар йўқ.
Муҳофаза чоралари. Муҳофаза қилинмайди.
Манбалар. [156-159, 343].
Ғ. М. Шерматов.