Talabalar ko‘chasi 1, Ijtimoiy fanlar fakulteti

image

YONG`OQSIMON ASTRAGAL
Мақоми 1. Ғарбий Тянь-Шанда кам тарқалган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи. Бўйи 10-12 см узунликдаги, поясиз, кўп йиллик ўт. Барги 5-14 см узунликда. Баргчалари 11-15 жуфт, наштарсимон ёки эллипс-наштарсимон, учи ўткир, қалин туклар билан қопланган. Гулпоясининг узунлиги 5-8 см. Гули йирик, узунлиги 25-30 мм. Дуккаги бандсиз, 4 см узунликда, чўзиқ тухумсимон, қалин, майин, ярим ётиқ тукли. Апрель-май ойларида гуллаб, май-июнда етилади.

Тарқалиши. Тошкент вилояти: Қурама ва Чотқол тизмаларида тарқалган. Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити. Денгиз сатҳидан 1600 м гача баландликдаги шағал-тошли очиқ (яланг) тоғ ёнбағирларида ўсади.

Сони. Кўпмнча якка-якка ҳолда, баъзан эса кичик майдонларда тўп-тўп бўлиб учрайди.

Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари. Чорва молларининг муттасил боқилиши туфайли ўсимлик майдонлари қисқариб кетган.

Маданийлаштирилиши. Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари. Махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаган.

Манбалар. [156-159, 318].

Ф. Ў Ҳасанов.

«O'ZBEKISTON QIZIL KITOBI» © O'R FA ZOOLOGIYA INSTITUTI, 2009