Talabalar ko‘chasi 1, Ijtimoiy fanlar fakulteti

image

VILLIS ASTRAGALI

Мақоми 2. Кўҳитангда кам тарқалган, эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи. Бўйи қисқа (4-10 см], поя- си йўғон, сершох, кўп йиллик ўт. Поясининг пастки қисмини ўтган йилдан қолган барг бандлари ўраб туради. Барги 18 см узунликда, баргчалари эллипс- симон ёки чўзиқ наштарсимон, 8-18 жуфт, 4-10 мм узунликда, ўткир учли, икки томони майин ипакси- мон, қалин тукли. Гул поясининг узунлиги баргига тенг. Гуллари бинафша ранг. Дуккаги чўзиқ, узунлиги 8 мм, икки ёнидан сиқилган. Май ойида гуллаб, меваси июнда пишади.

Тарқалиши. Сурхондарё вилояти: Кўҳитанг тизмасидаги Қизил олма қишлоғининг шимолида ва Каттақурчуқ теваракларида учрайди.

Усиш шароити. Тоғнинг ўрта қисмидаги шағалли-тошли ёнбағирларда ва сийрак арчазор- ларда ўсади.

Сони. Асосан, якка ҳолда, баъзан арчазорлар орасида кичик-кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади.

Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.

Усимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаб- лари. Ўсимлик ўсиб турган ерларда чорва моллари- нинг ҳаддан ташқари кўп боқилиши туфайли ўсиш майдонлари қисқариб кетган.

Маданийлаштирилиши. Бу ҳақда маълумот- лар йўқ.

Муҳофаза чоралари. Сурхон давлат қўриқхонасида муҳофаза этилади.

Манбалар. [73,171].

Ф. Ў Ҳасанов

«O'ZBEKISTON QIZIL KITOBI» © O'R FA ZOOLOGIYA INSTITUTI, 2009