
BUTKOV ASTRAGALI
Мақоми 1. Ҳисор тизмасидаги камёб эндемик тур.
Қисқача тавсифи. Бўйи 4-6 см келадиган кўп йиллик ўт. Поялари оқ, қиррали жўякларга эга бўлиб, ётиқ, ғадир-будур, момиқ оқ туклар билан қопланган. Баргининг узунлиги 7-8 см, баргчала-ри 3 жуфт, тескари чўзиқ-тухумсимон ёки эллипс шаклида, узунлиги 7-15 мм, эни 4-7 мм, ҳар икки томони момиқтуклар билан қопланган. Гулпопу-ги ғоваксимон, 5-8 гулли, узунлиги 4-5 см. Тож-барги сарғиш. Дуккаги қисқа бандли (0,75 мм), чўзиқ наштарсимон, узунлиги 9-19 мм, эни 2,5-3 мм. Май-июнда гуллаб, мева беради.
Тарқалиши. Қашқадарё вилояти: Ҳисор тизмаси Қашқадарё ҳавзасида - Тошқўрғон қишлоғи атрофида учрайди.
Усиш шароити. Арчазорлардаги қум-тошларда ўсади.
Сони. Табиатда ниҳоятда кам тарқалган. Онда-сонда якка тупларини учратиш мумкин.
Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.
Усимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари. Аниқланмаган.
Маданийлаштирилиши. Маълумотлар йўқ.
Муҳофаза чоралари. Ҳисор давлат қўриқхонасида муҳофаза этилади.
Манбалар. [156-159, 343].
Ф. Ў Ҳасанов
«O'ZBEKISTON QIZIL KITOBI» © O'R FA ZOOLOGIYA INSTITUTI, 2009