Talabalar ko‘chasi 1, Ijtimoiy fanlar fakulteti

image

BORIS ASTRAGALI

Мақоми 1. Олой тизмасидаги камёб эндемик тур.

        Қисқача тавсифи. Бўйи 30 см, деяр- ли поясиз ёки жуда қисқа пояли, барг қолдиқлари билан ўралган кўп йил лик ўсимлик. Барги 10-23 см узун- ликда, баргчалари 10-13 жуфт, чўзиқ, эллипс шаклида ёки ўткир наштарсимон, узунлиги 7-15 мм, қаттиқ, япроқчаларининг ҳар икки томони ётиқ оқ тукли. Гул- попуклари қисилган, қисқа, 6-8 гулли. Дуккаги бандсиз, чўзиқ- тухумсимон, 14-15 ммузунликда, қаттиқ, ҳурпайган оқ туклар би- лан қопланган, икки уяли. Июнда гуллаб, меваси августда етилади. 

Тарқалиши. Фарғона вилояти: Олой тизмасининг Шоҳимардон дарёси ҳавзасида тарқалган.

Ўсиш шароити. Арчазорларда ва тошли тоғ ёнбағирларида ўсади.

Сони. Якка-якка ҳолда учрайди.

Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари. Аниқланмаган.

Маданийлаштирилиши. Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари. Махсус чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаган.

Манбалар. [2,156-159].

Ф. Ў Ҳасанов

«O'ZBEKISTON QIZIL KITOBI» © O'R FA ZOOLOGIYA INSTITUTI, 2009