
Мақоми 2. Қизилқумдаги камёб эндемик тур.
Қисқача тавсифи. Бўйи 5-10 см орасидаги оқ туклар билан қопланган бутача. Пояси кумуш- ранг, бироз тарвақайлаган, қалин, ипаксимон тук- ли. Баргининг узунлиги 2-5 см, баргчалари 3-5 жуфт, эллипссимон, ўткир учли, узунлиги 8-14 мм, ҳар икки томони қалин кумушранг-ипакси- мон туклар билан қопланган. Тўпгули юмалоқ ёки тухумсимон, узунлиги 2-3,5 см, зич жойлашган, кўпгулли. Косачасининг узунлиги 8-10 мм, қалин ва майда, кенг ёйилган, юмшоқ тукли. Гултожи бинафша ранг. Дуккаги майда, бандсиз, юмалоқ- чўзиқроқ шаклда, қирралари ўткир, пўсти қалин, бир уяли. Май ойида гуллаб, май-июнь ойларида мева беради.
Тарқалиши. Бухоро ва Навоий вилоятла- ри: Қизилқумда (Қулжуқтоғ, Оқтоғ, Оқтошли ва Оёқғужумди атрофларида) тарқалган.
Усиш шароити. Қояларнинг ёриқларида, оҳактошли ва тошли, тош-шағалли, баъзан майда тупроқли-шағалли қолдиқ тоғларнинг ёнбағирларида ўсади.
Сони. 1200 га яқин тупдан иборат бешта по- пуляцияси аниқланган.
Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.
Усимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари. Аниқланмаган.
Маданийлаштирилиши. ЎзР ФА Қизилқум чўл станцияси коллекция майдонида кўпай- тиришга қаратилган уринишлар натижа берма- ган.
Муҳофаза чоралари. Махсус муҳофаза чора- лари ишлаб чиқилмаган. Қулжуқтоғни муҳофаза этиладиган ҳудудлар қаторига киритиш тавсия этилган.
Манбалар. [266, 267, 3350, 351].
К. Ш. Тожибаев, Ш. У Сарибаева.