Talabalar ko‘chasi 1, Ijtimoiy fanlar fakulteti

image

BARANOV ASTRAGALI

Мақоми 1. Чотқол тизмасидаги эндемик тур.

Қисқача тавсифи. Бўйи 4-10 см келадиган деярли поясиз, ер бағирлаб ўсадиган кўп йиллик ўт. Асосий поясининг ер остида жойлашган ёғоч қисмидан бир йиллик, ингичка, 2 см узунликда- ги ётиқ оқ туклар билан қопланган поялар ўсиб чиқади. Барги 2,5-6 см узунликда, баргчалари 4-6 жуфт, тухумсимон ёки юмалоқ-тухумсимон 4-6 мм узунликда, тўмтоқроқ, ҳар икки томо- ни ётиқ оқ туклар билан қопланган. Гулпопуги қисқа, соябонсимон, ғовак ва момиқ, 1,5-2 см узунликдаги 4-5 та гули бор. Тожбарги оч пушти рангли. Дуккаги чўзиқ-наштарсимон, узунлиги 10-11 мм, эни 3 мм, бироз ҳурпайган оқ тукли, икки уяли. Июлда гуллаб, меваси августда етилади.

Тарқалиши. Тошкент вилоя- ти: Чотқол тизмасида ҳамда Кат- та Чимён тоғида тарқалган.

Ўсиш шароити. Тоғ минтақа- сининг юқори қисмида, оҳак- тошли қояларнинг ёриқларида ўсади.

Сони. Фақат икки жойда ўсиши аниқланган.

Кўпайиши. Одатда, уруғидан кўпаяди.

Ўсимлик сони ва ареали- нинг ўзгариш сабаблари. Дам олиш масканларининг қурилиши ва чанғи учиш учун трассалар барпо этилиши ўсимлик сонига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Маданийлаштирилиши. Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари.Мах- сус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.

Манбалар. [156-159, 343].

К. Ш. Тожибаев

«O'ZBEKISTON QIZIL KITOBI» © O'R FA ZOOLOGIYA INSTITUTI, 2009