Talabalar ko‘chasi 1, Ijtimoiy fanlar fakulteti

image

ABOLIN ASTRAGALI
Мақоми 2. Ғарбий Тянь-Шанда кичик майдонда тарқалган эндемикўсимлик.

Қисқача тавсифи. Кўп йиллик ўт. Қисқа танасидан осилиб турувчи ингичка, кўплаб бурама поялар ўсиб чиққан. Барги мураккаб, 5-6 см узунликда, барг- чалари 4-6 жуфт, чўзиқроқ юмалоқ шаклда, узунлиги 7-14 мм, эни 5-8 мм. Гуллари ёйиқ, момиқ гулпопуги- да 3-9 тадан жойлашган. Косачаси (гуллаган даврда) бироз каттаяди, кейинчалик тухумсимон-қабариқ шаклга киради. Дуккаги 8-12 мм узунликда, оқиш, ҳурпайган, қалин тукли. Июнда гуллаб, июлда мева беради.

Тарқалиши. Тошкент вилояти: Чотқол, Угом, Писком ҳамда Қоржонтов тизмаларида тарқалган.

Усиш шароити. Денгиз сатҳидан 1000-1200 м баландликдаги қуёш нури тик тушмайдиган қоятошларнинг ёриқларида ва дараларнинг салқин ёнбағирларида ўсади.

Сони. Чотқол тизмасида бир-биридан ажралган ҳолда кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади. Оқбулоқ атрофларида 10 та жойда борлиги аниқланган. Писком дарёси ҳавзасида 150-250 атрофидаги туплар- дан иборат 20 дан ортиқ популяциялари мавжуд.

Кўпайиши. Фақат уруғидан кўпаяди. Оқбулоқ атрофларида панароқ ёнбағирларда ёш ниҳоллари учрайди.

Усимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари. Янги униб чиққан майсалари ва ёш ниҳолларининг камлиги ўсимликнинг секинлик билан кўпайишидан далолат беради. У ўзига хос шароитда ўсишни талаб қилади ва турлараро рақобатгадош бера олмайди.

Маданийлаштирилиши. Маълумотлар йўқ.онасида ва Угом-Чотқол миллий таб

Муҳофаза чоралари. Чотқол биосфера қўриқхиат боғида муҳофаза қилинади.

Мабаларн. [343, 345].
Ғ. М. Шерматов.
«O'ZBEKISTON QIZIL KITOBI» © O'R FA ZOOLOGIYA INSTITUTI, 2009