
BINAFShA GULLI ARG`UVON
Мақоми 2. Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-Олой тизмаларида ўсадиган камёб эндемик тур.
Қисқача тавсифи. Бўйи 3-4 м келадиган, кенг шох-шаббали дарахт. Бир йиллик новдаларининг пўстлоғи қўнғир-қизил рангли. Барглари юмалоқ, буйраксимон, туб қисми кенг ўйилган, устки то- мони яшил, пастки томони кўкимтир рангда. Гуллари калта-калта шокилаларга тўпланган. Тожбарги қирмизи-бинафша рангли. Дуккаги- нинг узунлиги 6-8 см, эни 1 см. Май ойида гуллаб, июнда мева беради. Манзарали дарахт.
Тарқалиши. Тошкент ва Сурхондарё вилоят- лари: Ғарбий Тянь-Шань - Угом, Қурама тизмала- ри; Помир-Олой - Ҳисор ва Боботоғда ўсади. То- жикистон ва Афғонистонда ҳам учрайди.
Ўсиш шароити. Тоғларнинг пастки қисмларидаги тошли, тошли-шағалли ва майда заррали тупроқларда ўсади.
Сони. Якка-якка ҳолда учрайди. Баъзан кичик арғувонзорлар ҳосил қилади.
Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.
Ўсимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари. Қурилиш материаллари ва ўтин учун кесиб олиниши туфайли камайиб кетган.
Маданийлаштирилиши. Экиб ўстирилади.
Муҳофаза чоралари. Ишлаб чиқилмаган.
Манбалар. [89,156-159, 297].
Р. И. Қозоқбоев
«O'ZBEKISTON QIZIL KITOBI» © O'R FA ZOOLOGIYA INSTITUTI, 2009