
OLGA INKARVILLEYaSI
Мақоми 3. Помир-Олойдаги жуда камёб, йўқолиб кетиш арафасидаги қадимги тур.
Қисқача тавсифи. Кўп йиллик ўтсимон ўсимлик, бўйи 1,5 м га етади. Пояси унча кўп эмас, тик ўсади. Барглари оддий, узунлиги 6-10 см, пат- симон қирқилган. Гуллари ўсимликнинг учидаги рўваксимон тўпгулларда ўрнашган. Косачаси тук- сиз, узунлиги 3-4 см, кенг учбурчак тишчали. Гулто- жи воронкасимон, йирик, беш бўлмали, пушти-тўқ қизил рангли, баъзан оқ, узунлиги 4 см, ташқи то- мони туксиз, ички томони сийрак тукли. Чангчила- рининг иплари туксиз, чангдони икки қанотчали, сийрак тукли. Уруғдони узун, туксиз устунчали. Ме- васи кўп уруғли, чўзиқроқ, пўсти қалин, узунлиги 5-10 см, эни 1 см келадиган сал қайрилган ёйсимон кўсакча. Уруғи 1 см гача узунликда, ярим пардаси- мон, оқ қанотчали. Июнь-август ойларида гуллаб, август-сентябрда мева тугади.
Тарқалиши. Фарғона вилояти: Помир-Олой (Олой тизмаси)нинг Сўх ва Шоҳимардон дарёла- ри ҳавзасида тарқалган. Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам тарқалган.
Усиш шароити. Адир ва тоғларда 1500-2500 м ба- ландликдаги майда чағир тошли, тошли ёнбағирларда шағалли дарё ўзанларида ўсади.
Сони. Кичик гуруҳлар ҳосил қилиб ўсади. Популяцияларинингумумий сони аниқланмаган.
Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.
Усимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари. Антропоген омиллар таъсирида ва чорва мол- лари боқилиши туфайли камайиб кетган.
Маданийлаштирилиши. ЎзР ФА Ботаника боғи- да 1961 йилдан буён муваффақиятлиўстирилмоқда.
Муҳофаза чоралари. Муҳофаза қилинмайди.
Манбалар. [25,156-159, 210].
И. В. Белол
«O'ZBEKISTON QIZIL KITOBI» © O'R FA ZOOLOGIYA INSTITUTI, 2009