
TUKSIZ SUG`URUT
Мақоми 3. Жануби-ғарбий Тянь-Шанда тарқалган ареали бўлинган, камёб эндемик тур.
Қисқача тавсифи. Бўйи 15-20 см, попуксимон илдизли, кўп йиллик ўт. Илдизпоя бўғзидан чиққан қўнғир барглари қисқа, бир нечта поялар ўсиб чиқади. Новдалари сершох, сербарг. Барглари патсимон бўлинган, юпқа, майда. Гуллари йирик, якка-якка, тўқ сариқ рангли. Меваси юпқа илмоқсимон учли, хиёл қайрилган. Май ойида гуллаб, меваси июль-август ойларида етилади.
Тарқалиши. Тошкент вилояти: Чотқол тизма- сида - Паркент, Заркент қишлоқлари атрофларида, Сўқоқсой, Бошқизилсой ва Келинчаксойда; Қурама тизмасида - Қамчиқ довонида тарқалган.
Усиш шароити. Тоғларнинг юқори қисмидаги тошли, шағалли, майда жинс тупроқларда ва қоялардаўсади.
Сони. Бу тур тарқалган ерлар 3,5-4 минг гек- тарни ташкил қилади. Умумий сони 30-40 минг туп атрофида.
Кўпайиши. Уруғидан кўпаяди.
Усимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари. Униб чиқиш қобилияти 1-2 фоизни ташкил этади. Етилган уруғлари 2-3 йилдан сўнг униб чиқади. Рақобатга чидамсиз. Қўриқхона шароитида яккаҳолдаўсган каттаёшдагитуплари аниқланган.
Маданийлаштирилиши. Маълумот йўқ.
Муҳофаза чоралари. Чотқол давлат биосфера қўриқҳонасида муҳофаза қилинади.
Манбалар. [84-87,130, 247].
К. Т Тойжанов.
«O'ZBEKISTON QIZIL KITOBI» © O'R FA ZOOLOGIYA INSTITUTI, 2009