Talabalar ko‘chasi 1, Ijtimoiy fanlar fakulteti

image

BUXORO PO`FANAGI
Мақоми 3. Ўзбекистонда кам учрайдиган, Жа- нубий Помир-Олойдаўсадиган эндемикўсимлик.

Қисқача тавсифи. Тугунаги юмалоқ ёки узунчоқ кўринишдаги кўп йиллик ўт. Илдизолди барглари бандли, оч яшил, юмалоқ-юраксимон, уч карра бўлинган, сийрак тукли. Япроғининг ён бўлаклари бандсиз, ўрта қисмидагилари эса қисқа бандли. Ўрама барглари 3 та, уч карра бўлинган. Гулпоялар 1-3 та. Гуллари йирик, диаметри 3-4 см, тик турувчи, очиқ, ликопчасимон. Гулкосаси қизил, ички томони ялтироқ, ташқи томони ётиқ тукли. Уруғи қалин тукли. Апрель-июнь ойлари- да гуллаб, мева беради.

Тарқалиши. Сурхондарё вилояти: Кўҳитанг тизмасида - Шалқонсой атрофи, Боботоғ тизма- сида тарқалган (Тожикистонда ҳам учрайди).

Ўсиш шароити. Тоғ ёнбағирларидаги сарғиш тусли ва майда заррали тупроқларда ҳамда тоғ этакларидаги ола тупроқларда ўсади.

Сони. Табиатда кам тарқалган, тўп-тўп ҳолда учрайди.

Кўпайиши. Уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди.

Ўсимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари. Гул ва тугунакларининг маҳаллий аҳоли томонидан йиғиб олиниши ва чорва молла- ри боқилиши натижасида камайиб бормокда.

Маданийлаштирилиши. 1962 йилдан буён ЎзР ФА Ботаника боғида ўстирилади.

Муҳофаза чоралари. Табиатда мавжуд по- пуляциялари қатъий назорат остига олиниши лозим. Сурхон давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.

Манбалар. [98, 99,129, 354].
К. Т. Тойжанов.
«O'ZBEKISTON QIZIL KITOBI» © O'R FA ZOOLOGIYA INSTITUTI, 2009