Talabalar ko‘chasi 1, Ijtimoiy fanlar fakulteti

image

BOISUN PUFANAGI
Мақоми 3. Кўҳитанг ва Ҳисор тизмаларида ўсувчи камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи. Чўзиқ тугунакли кўп йил- лик ўт. Илдизолди барглари бандли, уч карра бўлинган, бўлаклари юмалоқ ёки ўткир тишли. Ён бўлаклари бандсиз ёки қисқа бандли, ўрта қисмидаги банди 1,5 см узунликка эга. Урама барглари 2-3 тани ташкил этади, юқори қисми уч карра бўлинган. Гулбанди 1-4 тагача туклар билан қопланган. Гулларининг диаметри 1-2, 3-4 см, сариқ рангли. Чангдони ва чангчи иплари сариқ, уруғчиси эса қора. Уруғи 0,3-0,35 см узун- ликда. Тумшуқчасининг узунлиги 0,2 см, сертук. Март-апрель ойларида гуллаб, меваси май ойида етилади.

Тарқалиши. Сурхондарё вилояти: Кўҳитанг тизмасида - Шалқонсой атрофида; Ҳисор тизма- сида - Бойсун, Шўрчи, Денов атрофларида ўсади. Тожикистонда ҳам учрайди.

Усиш шароити. Тоғ ёнбағирларидаги сариқ ва майда тупроқларда ҳамда тоғ этакларидаги ола тупроқларда ўсади.
Сони. Табиатда кам учрайди. Одатда, кичик- кичик тўпчалар ҳосил қилиб ўсади.

Кўпайиши. Уруғидан, айрим ҳолларда вегета- тив йўл билан ҳам кўпаяди.

Усимлик сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари. Гуллари йиғиб, тугунаклари қазиб олинади. Чорва моллари томонидан пайҳон қилинади.

Маданийлаштирилиши. УзР ФА Ботаника боғида 1965 йилдан буён экиб ўстирилади.

Муҳофаза чоралари. Табиатда сақланиб қолган тупларини назорат остига олиш лозим. Сурхон давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.

Манбалар. [98, 99,129, 354].
К. Т. Тойжанов.
«O'ZBEKISTON QIZIL KITOBI» © O'R FA ZOOLOGIYA INSTITUTI, 2009