Talabalar ko‘chasi 1, Ijtimoiy fanlar fakulteti

image

Shtraux toʼgarakboshi

Phrynocephalus strauchi Nikolsky, 1905

Мақоми: 1(EN): Йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган қисқа эндемик тур.

Тарқалиши: Марказий Фарғона. 

Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон ва Қирғизистоннинг туташ ҳудудлари.

Яшаш жойлари: Чўлларнинг ўтбуталари сийрак, қуми қисман ва буткул мустаҳкамлашган қисмлари, қумоқ тақир ва қорашўр ерлар.

Сони: 1960-1970 йилларда локал популяцияларда баҳорда гектарда 12 тагача, кузда - 48 тагача ҳисобга олинар эди. 1999 йилда

Ёзёвон табиий ёдгорлиги ҳудудида гектарда 8-11 та; Жумашуй қўрғони ёнида эса 10 дан 60 тагача ҳисобга олинган . Ҳозирда аксарият яшаш жойларида йўқ бўлиб кетган.

Яшаш тарзи: Март-октябрда - фаол; ўз инида беркиниб ўша ерда қишлайди. Жуфтлашиши - март- апрелда. Бир йилда 2 марта - май- июнда - 3-4 тадан тухум кўяди. Болалари тухумдан июн-августда чиқади ва кейинги йил баҳорда жинсий вояга етади. Майда ҳашаротлар ва ўргимчаксимонлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар: Чўл зоналарида қўриқ ерларни ўзлаштириш, айниқса ерларни суғориш. 

Кўпайтириш: Кўпайтирилмаган.

Муҳофаза чоралари: Ёзёвон табиат ёдгорлиги ҳудудида муҳофаза қилинади. Сақланиб қолган барча локал популяцияларини аниқлаш,муҳофазасини ва тутқинликда кўпайтиришни ташкиллаштириш лозим.


«O'ZBEKISTON QIZIL KITOBI» © O'R FA ZOOLOGIYA INSTITUTI, 2009